Sharhlar

Оставить отзыв
Пазилова Ф.М.
Мен Пазилова Ф.М. Ангрен шахридан бу санаторийнинг тарифини эшитиб келган эдим . Бу ерга келгач ўз фикримни ёзиб қолдиришга қарор қилдим. Сихатгох этика-эстетика, озодалиги ходимларининг хушмуомалалиги билан алохида кўнглимдан жой олганлиги сабабли катта рахмат айтмоқчиман.
Шорахбарова Шоира, Исмаилова Холида, Мирсагатова Наргиза
Мен Шорахбарова Шоира , Исмаилова Холида , Мирсагатова Наргизалар ушбу санаторийнинг 306 хонасига келиб жойлашиб дам олдик. Хеч бир санаторийда биринчи ва иккинчи таомлар берилмайди бу ердаги хизмачилар, ошхона ходимлари умуман Мурод Ахтамович бошчилигидаги барча ходимларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Хамиша эл-юрт хизматида соғ-саломат юринглар!
Рузметова Ханифа
Мен Рузметова Ханифа “Чотқол” дам олиш масканига 10 кунга дам олгани келган эдим. Бу ерга келганимга афсусланмадим, хақиқатдан хам ўз касбини фидоийлари хизмат қилишаркан. Шифокор Нурия опага ва хамшираларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Ошхона ходимлари ошпазларнинг маззали таомлари ва ошхона хизматчиларини муомаласи ва иш олиб боришларини кўриб кўзинг қувнайди. Ошхонадаги пархез таомлар ва минерал сувлар орқали олган муолажаларимдан яна куч -қувват тўплаб иштахага кирдим.

Барчангизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизга чексиз хурмат билан Ханифа.
Хакимхўжаева Дилдора ва Мухсимова Эътибор
Биз нафақадаги Хакимхўжаева Дилдора ва Мухсимова Эътиборлар “Чотқол” дам олиш масканини тавсия этишгани учун келган эдик. Ўзининг мўтадил хавоси, сўлим табиати ва очиқ чехра ходимлари билан бизни илиқ кутиб олган ушбу маскан ўзининг озодалиги, минерал суви хамда муолажалири билан бизга жуда хам ёқди. Келганимизга хеч хам афсусланмадик.Сихатгохнинг барча ходимлари иноқ ахил хамжихатлиги билан алохида ўрин эгаллайди. Барчангизга омад, ишингизга ривож тилаб қоламиз.

Сизга чексиз хурмат эхтиром билан Тошкентлик опаларингиз Эътибор ва Дилдора!
Хакимова З.
Ушбу дам олиш масканига 15 йилдан буён келаман. Хар сафар келганимда ходимларининг очиқ кўнгиллиги- ўз вазифасига виждонан ёндошиб дам олувчиларни очиқ чехра билан кутиб олишлари ва хизмат кўрсатишларини айниқса ошхона ходимлари ва даволаш бўлими ходимларига алохида рахмат айтиб ўтмоқчиман. Бундан кейинги ишларингизда хам муваффаққиятлар тилайман.
Хамроев ва Усмонхўжаевлар оиласи
Ошхонада пархез хамшираси Долиева Шахноза томонидан тузилган кундалик таомнома ва бош ошпаз Баратов А. бошчилигадаги ошхона хизматчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Тохирова Умриниса, Хасанбоева Мехри, Турахўжаева Дилноза, Маликова Шахзода
Хурматли сихатгох ходимлари, тиббиёт ходимлари, фаррош ходимларга, айниқса ширин таомлар пиширадиган ошхона ходимларига каттадан-катта рахматларни айтамиз. Бундан кейинги ишларизга ривож ва мустахкам соғлиқ тилаймиз!
Оставить отзыв
Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!
Biz bilan bog'laning
So'rov qoldiring va bizning malakali mutaxassislarimiz sizning barcha qiziqtirgan savollaringizga javob berishadi
Manzil
Toshkent viloyati, Bo'stonliq tumani, G'azalkent sh., Ibn-Sino-2 ko'chasi

Saytdagi barcha materiallar qonun hujjatlariga muvofiq muhofaza qilinadi.

Manzil:
Toshkent viloyati, Bo'stonliq tumani, G'azalkent sh., Ibn-Sino-2 ko'chasi